Хотирангиз қалбларда мангу

stefani77777 Kollejda bugungi kunda, Kollejda uchrashuv, Мероприятия, Новости No Comments »

Бизнинг халқимизда жуда улуғ ва мўтабар бир қадирят бор  ўтганларини  хотирлаш, хаққига дуо қилиш бизнинг бурчимиздир. Шу жумладан Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Мустақиллигимиз меъмори,  Ислом  Каримов биз ёшларни қалбида абадий яшайди. Бизнинг хаёт йўлимизда ўрнак бўлган бизнинг қалбимизда  маънавият тушунчасини уйғотган, Ватанга, миллатга,  ота-онага, илим ва тафаккурга  қандай мехир қўйишни ўргатган буюк устозимиздир. Биз у инсонни хар куни, хар дақиқа эсламасдан тура олмаймиз, Чунки у зодни бизга қолдирган маънавий меъроси, ўгитлари,  хамиша биз билан бирга юради. Ислом  Каримов хеч иккиланмасдан  биз ёшларга қарата “Бу ёшлар меники, уларнинг хар бири менинг фарзандларим” деган сўзлари бизнинг кундалик хаётимиз асосидир. Ислом Каримовнинг “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — жоним сенга фидо Ўзбекистоним! ” деган сўзларини эслаб беихтиёр кўзларга ёш келади. Бу зод ўз Ватанини ҳақийқатданҳам жонидан ортиқ кўрди. Ислом  Каримов  бир умир юртимизнинг тинчлигини Ватанимизнинг обод ва осоишталигини ўйлаб яшади. Биз ёшларга буюк имкониятлар эшигини очиб берди. Бугунги кунда “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт” деган сўзлари бизларга қанот бағишлайди. Шу ўринда хурматли  призидентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг Ислом Каримов мустақиллигимизга, халқимизнинг фаравон ҳаётига асос солган маънавиятимизни тиклаган буюк инсон эди деган фикрлари юқоридаги  сўзларимизнинг исботидир.

 

                                                                       Гулистон компьютер ва ахборот

                                                                       технологиялари касб-хунар коллежи

                                                                        маънави-маърифий ишлар бўйича

                                                                       директор ўринбосари С.Мирзаев

 

» TANLAGAN KASBIM-MENING KELAJAGIM «

stefani77777 Kollejda bugungi kunda, Kollejda uchrashuv, Мероприятия, Новости No Comments »

Bugun, 25 yanvar kuni Sirdaryo viloyati hokimligi, Sirdaryo viloyat prokuraturasi, Sirdryo viloyat o’rta mahsus, kasb-hunar ta’limi boshqarmasining “Tanlagan kasbim, mening kelajagim” deb nomlangan kasblar ko’rgazmasi tanlovining viloyat bosqichida Guliston kompyuter va axborot texnologiyalari kasb — hunar kolleji jamoasi ham o’z ko’rgazma va amaliy ishlari bilan qantashdi. Tadbir davomida bizning o’quvchi yoshlar N.Nuriddinov, I.Jamolovlar o’zi yaratgan 3D MAX dasturida uyning modelini namoyish etib berdi.  I.Jamollidinov, D.To’laganov, I.Sotvoldievlar ham boshqa o’quvchilardan qolishmagan holda, yangi innovatsiya asosida o’zlarining biznes g’oyalarini ko’rsatib berdi. Tadbir ko’tarinki ruhda davom etib, R.Ismanov “Maishiy xizmat va kassa apparatlarni sozlashni” amaliy jarayonini ko’rsatib berdi. Ushbu tadbirda ishtirok etish uchun kollej direktori D.Atabaev, MMIBDO’ S.Mirzaev, KTIBDO’ D.Nurnazarov, kollej yoshlar ittifoqi yetakchisi M.Yusupov, M.Asqarov, Z.Mirzaaxmedov, S.Ergashev va bir guruh kollejimizning eng faol o’quvchilari alohida jonbozlik ko’rsatgani uchun, Sirdaryo viloyati hokimligi, Sirdaryo viloyat prokuraturasi, Siradryo viloyat o’rta mahsus, kasb-hunar ta’limi boshqarmasining faxriy yorlig’i bilan taqdirlandi.

 

WP Theme & Icons by N.Design Studio
Entries RSS Comments RSS Войти